Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокурор маҳалла раисларини бўралатиб сўккани айтилмоқда. Расмий баёнот

Прокурор маҳалла раисларини бўралатиб сўккани айтилмоқда. Расмий баёнот

Тармоқда прокурорнинг маҳалла раисларини сўккани аудиоси тарқалди. 

Унда солиқ тушумларини бажармаган маҳалла раислари куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилинганини эшитиш мумкин. Аудио катта эҳтимол билан 31 май куни ўтказилган йиғилишда ёзиб олинган.

Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан баёнот берди.

20 июнь куни ижтимоий тармоқларда Бандихон тумани прокурори С.Махмановга тегишлилиги таъкидланиб, тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда, дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг