Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратуранинг яна бир ходими 41 ёшида юрак хуружидан вафот этди

Прокуратуранинг яна бир ходими 41 ёшида юрак хуружидан вафот этди

Фото: Xabar.uz

Косон тумани прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган адлия маслаҳатчиси Шералиев Баҳодир Ҳайдарович 41 ёшида оламдан ўтди. Ўлимга юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.

Чироқчи туманида туғилган Б.Шералиев Самарқанд давлат университетидаги таҳсилдан сўнг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар прокуратурасида фаолият бошлаган. Ўтган йиллар давомида тизимда турли лавозимларда ишлаб, меҳнаткаш ва очиқкўнгил экани билан ҳурмат қозонгани айтилади.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Бош прокуратура масъул ходими 33 ёшида вафот этгани хабари берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг