Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура протести бўйича Яшнобод ҳокими қарори бекор қилинди

Прокуратура протести бўйича Яшнобод ҳокими қарори бекор қилинди

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани прокуратурасининг протестига асосан туман ҳокимининг ер майдони ажратиш ҳақидаги 4 йил олдинги қарори бекор қилинган.

Гап шундаки, 2018 йил 22 майда «Замонавий маҳалла» лойиҳаси асосида маҳалла марказлари ҳамда савдо ва маиший шохобчалари ташкил этиш учун ер майдони ажратиш ҳақида Яшнобод туман ҳокимининг 756-сонли қарори қабул қилинган.

Аммо ушбу қарор Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 31 мартдагни 333-сонли қарори талабларига зид равишда қабул қилингани аниқланган. Масалан, маҳалла биноси мажмуасида соябонлар, болалар майдончаси ва дам олиш майдонлари ташкил қилинмаган, спорт иншоотлари, кичик архитектура шакллари ва фавворалар, тунги ёритгич мосламалари ўрнатилмаган.

Шу сабабли Яшнобод туман ҳокимининг 2022 йил 7 апрелдаги қарори билан бундан 4 йил олдинги қарор бекор қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг