Тошкентда «Кўнгилочар математика» фестивали бўлиб ўтади
15 – 17 январь кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида учинчи «Кўнгилочар математика» ўқув-амалий фестивали бўлиб ўтади.
Фестивал мактаб, лицей, коллеж ва бошқа барча ўқув юртлари талабалари, математика ўқитувчилари, шунингдек, ушбу фанга қизиқадиганларнинг барчасига қаратилган.
Фестивалда 20 хил математик стендлар намойиш этилади. Тошкентдаги Инҳа университетига Жанубий Кореянинг турли ўқув юртларидан 20 дан ортиқ математика ўқитувчилари ташриф буюрадилар.
Уч кун давом этувчи тадбир мобайнида Жанубий Кореядан келган меҳмонлар турли хил математик масалалар ва соҳага боғлиқ бўлган билимлари билан ўртоқлашадилар.
Фестивал 15 январь куни соат 13.00 да Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб ўтади. Барча хоҳловчилар учун кириш бепул.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter