Президентнинг Олмазор сафари, Отамуродовнинг кетиши, ўзгараётган алифбо ва ҳафтанинг бошқа муҳим хабарлари
19-26 май кунлари ҳам турли қизиқарли воқеалар ва маълумотларга бой бўлди. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу ҳафтада Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади.
Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Сиёсат
24 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди ва бир неча объектларга ташриф буюрди. Президент ташриф давомида Талабалар шаҳарчасида амалга оширилган ишлар билан танишди, Инновацион ривожланиш вазирлиги учун қурилаётган янги бинони бориб кўрди, туманда амалга ошириладиган ишлар лойиҳаларини кўздан кечирди.
Шунингдек: Президент талабага «Кобальт» автомобили совға қилди
Шавкат Мирзиёев Техника университети талабаси лойиҳаси учун 1 млрд сўм ажратиш бўйича кўрсатма берди
Сарвар Отамуродов «Миллий тикланиш» партиясидан кетди
Сарвар Отамуродов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан «Миллий тикланиш» партияси раҳбарлигидан кетган.
Қайд этилишича, Сарвар Отамуродов «Ўзагросуғурта» компанияси раҳбари этиб тайинланган.
Қуйидаги мақолаларни тавсия қиламиз
Президент орзусидаги шаҳар. Мўйноқ, қумга айланган Орол ва ортга қайтган оққушлар (фото)
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбирининг Қорақалпоғистон, хусусан Оролга сафари таассуротлари ва ажойиб суратлар.
Изтироб исканжасида... (воқеа Оҳангарон, Олмалиқ, Пискент туманларида содир бўлган)
Шайхга нега олий жазо сўралмоқда?
Янги алифбо лойиҳаси, хусусан Ц ҳарфи ҳақида
Ушбу ҳафтада кўп муҳокамага сабаб бўлатган мавзулар
Ёнаётган автомобилми ё одамларнинг ризқи?
Кундуз кунлари чироқ ёқиб юришга автомобилларнинг техник имконияти талабга жавоб бермаслигини била туриб, қоидага бўйсунмаган ҳайдовчига «отнинг калласидек» жарима белгилаш қанчалик тўғри?
Ўзбекистонда бир неча миллион автомобиль ҳайдовчиси бўлса, уларнинг катта қисми бу янгиликларни қучоқ очиб қарши олмаган. Бу — ана шунча одамда бугунги сиёсат ва ўзгаришларга норозилик ва ишончсизлик пайдо бўлишига туртки берди, дегани эмасми?
Чустдаги «томоша». Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам огоҳлантиради
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган вилояти, Чуст туманидаги фермер даласидан булоқ чиққани ва унинг суви шифобахшлиги ҳақида тарқалган шов-шувли хабарлар юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, Наманган вилоят ДСЭНМ мутахассислари томонидан 2019 йилнинг 22 май куни Чуст туманидаги «Томчи замин» фермер хўжалигидаги артезиан қудуқ сувидан лаборатория текширувлари учун сув намуналари олинган. Қайд этилишича, бундай сув аҳоли учун ичимлик суви сифатида истеъмолга берилиши ва ишлатилиши мумкин эмас. Ҳозирда бактериологик таҳлиллар давом эттирилмоқда.
Хориж
Кўз ёшлари ила: Тереза Мэй истеъфога чиқишини эълон қилди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй бугун истеъфога чиқиши хусусида маълум қилди.
Reutersнинг ёзишича, қарорни оммага айтаётган бош вазирнинг кўзларига ёш қалққан.
Мэй 7 июнда лавозимини тарк этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter