Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади? Расмий маълумот

Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади? Расмий маълумот

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида баъзи жойларига туман тушади. Ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Эртага республиканинг катта қисмида 7-10 даража илиқ бўлган ҳарорат билан қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади.

Фронт кириб келишида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бироз қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиқгача пасаяди.

21 декабрда совуқ антициклон кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.

Республика шимолида кечаси ҳарорат 9-11 даража совуқгача кучаяди, кундуз куни 0-3 даража совуқгача пасаяди.

22-23 декабр кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 декабрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳарорат кечалари 2-5 даража совуқгача, кундуз кунлари 2-5 даража илиқгача пасаяди.

Республика бўйича кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. 21-22 декабр кунлари йўлларда яхмалак кузатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг