Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг фармацевтикага оид фармони бўйича семинар ўтказилди

Президентнинг фармацевтикага оид фармони бўйича семинар ўтказилди

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Тошкент вилояти ҳудудий шўъбаси  томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги билан ҳамкорликда  амалий семинар ўтказилди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.01.2024 йилдаги "Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  Фармони моҳиятини соҳани назорат қилувчи органи ходимлари ва  тадбиркорларга етказиш мақсадида ташкил этилган. 

Фармонга мувофиқ жорий йил 1 июлдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотлар аҳолини сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун масъул бўлган ташкилот сифатида эътироф этилиши  ҳамда уларга нисбатан давлат назоратини амалга оширишнинг алоҳида қоидалари белгиланган бўлиб семинар иштирокчиларига назорат қилувчи органларнинг  ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича шу жумладан тадбиркорлик субьектларда текшириш ўтказиш  тартиби ва муддатлари бўйича тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан бу йўналишдаги тарғибот ва тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг