Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда

Президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда

Парламентнинг назорат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларини лавозимга қўйиш борасидаги функциялари кучайтирилмоқда ҳамда Президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда. Мазкур тартиб Конституция билан белгилаб қўйилади.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун, 9 мартдаги йиғилишида қайд этиб ўтилди.

Қайд этилишича, янгиланаётан Конституцияда Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиши, шунингдек Монополияга қарши орган ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарлари Сенат томонидан сайланиши жорий этиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлигига номзод аввал Сенат билан маслаҳатлашилгандан кейин Президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизимини киритиш таклифи киритилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг