Президентнинг «5 та ташаббус» лойиҳаси бўйича Бўка туманида дастлабки амалиётлар бошланди
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказганди.
Белгиланган вазифаларни республика бўйлаб сифатли амалга оширишда Тошкент вилоятининг Бўка туманида дастлабки тажриба амалиётлари бошланди. Бундан кўзланган мақсад мазкур концепция ва таклиф этилаётган ҳар бир лойиҳаларни пухта опрабациядан ўтказиб, уларни амалиётда самарали қўллашдан иборат.
«5 та ташаббус» лойиҳаси доирасида шунингдек, Сирдарё вилоятида ишчи гуруҳ тузилиб, уларга ёшлар учун маданий тадбирлар ва тўгараклар, компьютер саводхонлиги ва интернет марказлари, спорт тўгараклари ва марказлари, китобхонликни кучайтириш мақсадида мавжуд кутубхоналарни инвертаризациядан ўтказган ҳолда китоб фондини янгилаш, китоб дўконлари, «book cafe»лар қуриш, маънавий тадбирларни кўпайтириш, уй бекаларини тикув ва текстил цехларига жалб этишни тизимли ташкил этиш вазифаси юклатилган.
Лойиҳа доирасида Президент Администрацияси раҳбар ходимлари, ташаббусга масъул бўлган вазирлар ва уларнинг жамоалари шу онда ўз фаолиятларини бошлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter