Президентлар учрашувини ёритиш учун матбуот маркази иш олиб бормоқда (фото)

Хабар берганимиздек, Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати томонидан ташкил қилинган матбуот маркази ўз ишини бошлади.
Унинг иштирокчилари — теле ва радиожурналистлар, босма ва интернет ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар тўғридан тўғри трансляцияларни кузатиб, воқеаларни ёритиб бормоқда.
Матбуот марказига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Cтратетик ва минтақалараро тадқиқотлар институти экспертлари — Санжар Валиев ва Азиз Каримов таклиф этилган.






Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter