Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентлар «Made in Uzbekistan» кўргазмасида  (фото)

Президентлар «Made in Uzbekistan» кўргазмасида  (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Хива гиламлари» комбинатига ташриф буюрдилар.

2020 йилда ташкил этилган қиймати 24 миллион долларлик ушбу корхона йилига 4,2 миллион квадрат метр гилам ва гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар АҚШ, Хитой, Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Комбинатда Германия, Бельгия, Австрия, Швейцария, Италия, Франция ва Туркиядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган. 750 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.

Президентлар корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни ва шоуруми билан танишдилар, комбинат ҳудудида ташкил этилган «Made in Uzbekistan» бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмасини кўздан кечирдилар.

Масъул вазирлик ва идораларга ўзаро тажриба алмашиш, кооперация ва савдони ривожлантиришга кўрсатма берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг