Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби тасдиқланди

Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби тасдиқланди

Фото: Xabar.uz

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, бакалавриат ва магистратура талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби алоҳида тасдиқланди.

Президент стипендияси ҳар бир ОТМ бакалавриат талабаларининг 1 нафар битирувчи курс талабасига тайинланади. Бошқа давлат стипендиялари охирги икки курсда ўқиётган талабаларга тўланади.

ОТМ кенгаши қарорига асосан танловларнинг навбатдаги босқичига тавсия этилган номзодлар stipendiya.edu.uz тизимига ҳар йили 1-15 август кунлари киритилади.

Тавсияномаларни бериш 10-30 сентябрь кунлари кўриб чиқилади ва стипендиялар 1 сентябрдан тайинланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг