Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ташрифидан сўнг «Оила» марказига машиналар берилди

Президент ташрифидан сўнг «Оила» марказига машиналар берилди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Наманган шаҳар Давлат хизматлари марказига ташрифи давомида мазкур муассасанинг учинчи қаватида жойлашган «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими ҳамда Наманган инновация маркази фаолияти билан ҳам танишган эди.

— Хотин-қизлар қўмиталари вакиллари энди йиғилишма-йиғилиш юрмайди, ўз участкасидаги аёллар муаммолари билан шуғулланади. Бу соҳадаги энг катта иллат — хотин-қизлар қўмиталари ўз ортидан ҳеч кимни эргаштиролмайди. Бунга барҳам берилсагина, жамиятимиздаги маънавий муҳит ўзгаради, хотин-қизлар муаммолари камаяди, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари хотин-қизлар ишсизлигининг олдини олиш, кўрсатилаётган тиббий хизматни, уй-жой шароитини яхшилаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.

Фото: «President.uz»

Президент ташрифидан кейин «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Наманган шаҳар ва 11 туман бўлимларига «Spark» русумли автомашиналар совға қилинди. Бу ҳақда «Namnews.uz» портали хабар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг