Президент: «Виза беришни осон қилдик, сайёҳлар ўзи келади», деб кабинетдан чиқмасдан ўтирадиган бўлсак, ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди!» (видео)

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатга хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари томонидан бу борадаги фаолияти таҳлил қилинди, элчиларнинг ҳисоботи тингланди. Давлат раҳбари мазкур масала Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари фаолияти устуворлик касб этиши, туризм соҳасидаги халқаро алоқа ва ҳамкорликни кенгаштириш билан боғлиқ масалалар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.
— Ташқи ишлар вазирлиги ва элчиларимиз: «Виза беришни осон қилдик, хорижий туристлар ўзи келади», деб кабинетдан чиқмасдан ўтирадиган бўлса, ҳеч қандай жиддий ўзгариш бўлмайди! Биз бу масалада мамлакатимизнинг зиёрат туризми соҳасидаги улкан имкониятларидан фойдаланишимиз зарур. Мана, Малайзия, мана, Индонезия, мана, Туркия! Соддалаштирилган тартиб жорий этилди. Мисол учун, 180 миллионли мусулмон фуқаросига эга Ҳиндистон мамлакатининг дин уламолари республикамизда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича олиб бораётган ислоҳотларга юқори қизиқиш билдириб, амалий кўмак беришга тайёр эканлари бизни қувонтиради, — деб айтган Шавкат Мирзиёев. — Ҳинд мусулмонлари мамлакатимизга келиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилса, ахир бу туристлар оқимини ва валюта тушумини кўпайтириш учун жуда катта резерв эмасми?! Бу соҳага эртага иқтисодиётимизнинг барқарорлашувида жуда катта асос бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter