Президент Россия думаси раиси билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 сентябрь куни Россия Федерал Мажлисининг Давлат думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашган.
Вячеслав Володин Ўзбекистон раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, илмий-техник, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилган.
Фаол парламентлараро мулоқотлар ва алмашинувларни, жумладан, Ўзбекистон ва Россия парламентлари палаталари ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик механизмларидан самарали фойдаланган ҳолда давом эттириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилган.
Вячеслав Володин Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш мақсадида парламентлараро алоқаларни кенгайтиришни айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter