Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент раислигида видеоселектор бошланди

Президент раислигида видеоселектор бошланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида янги ўқув йили арафасида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кейинги йилларда «Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади», деган эзгу ғоя асосида бу соҳада катта ишлар амалга оширилган.

Ўтган қисқа даврда юзлаб замонавий мактаблар барпо этилди. Илгари тажрибамизда бўлмаган Президент мактаблари, ижод мактаблари ҳаётимизга кириб келди, ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилди. Янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратилди.

«Энг муҳими, мактабларимизда янгича руҳ, мазмун ва муҳит пайдо бўлди.

Бунда, ҳеч шубҳасиз, болалар қалбининг меъмори, муҳандиси бўлган ҳурматли ўқитувчи ва мураббийлар учун эркин ишлаш имкониятини яратиб берганимиз муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Чунки ўқитувчига эътибор – бу аввало фарзандларимизга, уларнинг таълим-тарбиясига эътибор, дегани. Ўқитувчининг обрўси ошса, мактабнинг обрўси ошади, илмнинг, таълим-тарбиянинг қадри кўтарилади.

Шу сабабли, муаллим ва ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз», — деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг