Президент қарори билан ташкил этилган юридик коллежларга илк қабул бошланди
Шу йилнинг апрел ойида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бир қатор коллежлар юридик коллежларга айлантирилган эди.
Мазкур юридик коллежларига қабул қилиш ҳар бир ҳудуднинг «юриспруденция» йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълимга эга бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган квоталар бўйича танлов асосида амалга оширилиши белгиланганди.
Тошкент вилояти адлия бошқармасидан «Xabar.uz»га маълум қилинишича, биринчилардан бўлиб Тошкент вилоят юридик коллежига иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш бошланган.
Абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш 2018 йилнинг 2-25 октябрь кунлари амалга оширилиши белгиланди.
Абитуриентлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- юридик коллеж директори номига ариза;
- умумий ўрта (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан (хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим);
- 3,5x4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
- 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
- паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси. Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.
Мазкур коллеж Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Истиқбол МФЙ, Хиёбон кўчаси, 2-уйда, яъни аввалги Юқоричирчиқ туман транспорт ва иқтисодиёт коллежи биносида жойлашган.
Қайд этиш лозимки, қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари лавозими бўйича юридик коллежлари директорлари ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter