Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Москвага жўнаб кетди

Президент Москвага жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хазмати хабар берди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Эртага, 24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг