Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент МДҲ бош котиби Сергей Лебедевни қабул қилди

Президент МДҲ бош котиби Сергей Лебедевни қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Конституция бўйича референдумни кузатувчилар миссияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедевни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари Ҳамдўстлик бош котиби ва миссия аъзоларига мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фаол ишлагани ҳамда референдумнинг бориши ва натижаларига юксак баҳо бергани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Нуфузли минтақавий ташкилот раҳбари, ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқини референдум жараёнлари юксак халқаро талаблари ва стандартларига мувофиқ муваффақиятли ташкил этилгани билан дилдан қутлади.

Референдум якунлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва мамлакатимизда демократик янгиланишларни давом эттиришда муҳим босқич бўлишига ишонч билдирилди.

Учрашувда ўзаро манфаатли, энг аввало, савдо-иқтисодий, саноат ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда МДҲнинг муҳим ўрни қайд этилди. Ҳамдўстлик маконида инвестициялар жадал суръат билан ўсаётгани таъкидланди, жорий йилнинг март ойида Самарқанд шаҳрида ўтган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисининг самарали натижалари юқори баҳоланди.

Фаол гуманитар алмашинувларни бундан буён ҳам давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг