Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент жазо ўтаётган 136 нафар шахсни афв этди

Президент жазо ўтаётган 136 нафар шахсни афв этди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахсни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида айтиб ўтди.

«Улуғ байрам – Конституция куни муносабати билан бугун махсус фармонни имзоладим. Унга кўра, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахс афв этилди», деди Шавкат Мирзиёев.

Инфографика: «Тараққиёт стратегияси» маркази

Шунингдек, 2018 йилда 1 минг 881 та жиноят иши далиллар етарли бўлмагани сабабли тугатилган, судлар томонидан 590 нафар шахс оқланган. Бу рақам 2016 йилда 28 тани, 2017 йилда эса 263 тани ташкил этган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг