Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент электр энергия таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталди

Президент электр энергия таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича селектор йиғилиши ўтказди. Йиғилиш давомида давлат раҳбари электр энергияси билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратди.

— Охирги 15 йилда қиш бунчалик оғир бўлмаган эди. Икки ярим ойдан бери об-ҳаво минусда бўлиб турибди.

Ўттиз йилдан буён электр таъминотини яхшилаш бўйича ишлаганимизда бунчалик қийналмаган бўлардик. Ҳозир бир қатор лойиҳалар бошлаганмиз. Сирдарё вилоятида инвесторлар томонидан 2,5 миллиард долларлик ИЭС қурилиши бошланган. Яна Бухоро ва Навоийда ҳам муқобил энергия ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда, — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятида қурилаётган иссиқлик электр станциясида 1,5 мВт электр энергияси ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Икки баробар тежамкор ҳисобланадиган ушбу ИЭС Ўзбекистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 15 фоизини ишлаб чиқариши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг