Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент бугун жуда муҳим масалаларга тўхталади

Президент бугун жуда муҳим масалаларга тўхталади

Бугун Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида нутқ сўзлайди.

140 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётган конференциянинг кун тартибига кўра, Ўзбекистон Президенти катта тадбирнинг кириш қисмида, аниқроғи БАА, Саудия Арабистони, Миср, Қатар каби давлат раҳбарларидан кейин ўнинчи тартиб рақами остида чиқиш қилади. Ўзбекистонга Марказий Осиё давлатлари ичидан биринчи бўлиб сўз берилган.

Президентимиз ўз нутқида жуда муҳим ва долзарб масалаларга тўхтатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 30 ноябрь куни амалий ташриф билан Дубай шаҳрига етиб борганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг