Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илк қадам ташланди: Президент айтган халқаро ёшлар ташкилоти рўйхатдан ўтказилди

Илк қадам ташланди: Президент айтган халқаро ёшлар ташкилоти рўйхатдан ўтказилди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида келтирилган вазифалардан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги муассаса шаклидаги «Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси» нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.

Муассаса шаклидаги «Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси» нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган ва хорижий мамлакатларда ўқиётган ҳамда меҳнат қилаётган ёшлар билан иш олиб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш ҳисобланади.

— Ҳозирда кўплаб ёшларимиз хорижда ишлаб, ўқиб юрибди. Уларни Ўзбекистонга қайтариш учун барча ишни амалга оширамиз. Жумладан, Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини ташкил этиш режамизда бор. Қолаверса, келгуси йили Марказий Осиё ёшлар форумини ўтказиш ҳам режалаштирилган, — деган эди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг