Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт ва Тошкент вилоятидаги электрдаги узилишлар сабаби айтилди

Пойтахт ва Тошкент вилоятидаги электрдаги узилишлар сабаби айтилди

Фото: Энергетика вазирлиги

Ноқулай об-ҳаво (кучли шамол) оқибатида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида кузатилаётган электр таъминотидаги узилишларга Энергетика вазирлиги муносабат билдирди.

Таъкидланишича, пойтахт ва Тошкент вилоятидаги айрим электр тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлда ўчирилган. Хусусан, Тошкент шаҳрида 8 500 та, Тошкент вилоятида 10 300 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган.

Фото: Энергетика вазирлиги

Ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф қилиш ҳамда истеъмолчиларнинг электр таъминотини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг