Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт ҳокимлиги иссиқ сув учун янги тарифларни эълон қилди

Пойтахт ҳокимлиги иссиқ сув учун янги тарифларни эълон қилди

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини тубдан яхшилаш, аҳолини иссиқлик энергияси билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш, шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимини бошқаришда самарали ва илғор тажрибаларни жорий этиш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши иссиқ сув учун янги тарифларни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Унга кўра, «Veolia EnergyTashkent» МЧЖ томонидан кўрсатиладиган иссиқлик энергияси ва иссиқ сувтаъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) 1 Гкал энергия учун 664 465 сўм этиб белгиланяпти (амалдаги тариф 397 212 сўм/Гкал)

Шунингдек:

  • аҳоли учун 91 960 сўм/Гкал (амалдаги тариф 91 960 сўм/Гкал);
  • юридик шахслар учун 212 606 сўм/Гкал (амалдаги тариф 141 737 сўм/Гкал);
  • бюджет ташкилотлари учун 801 963сўм/Гкал (амалдаги тариф 502 067 сўм/Гкал) етиб белгиланди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг