Пойтахт ҳокимлиги Ҳайит намози бўйича мурожаат билан чиқди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рамазон Ҳайити намози муносабати билан аҳолига мурожаат қилди.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» 2023 йил 20 апрелдаги қарори ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрелга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, 2023 йилнинг 21 апрел куни пойтахтимиздаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.
Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 апрел соат 00:00 дан 7.30 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади», дейилади мурожаатда.
Ҳаракат тўхтатиладиган кўчалар рўйхати ушбу ҳаволада келтирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter