Пора билан қўлга тушган амалдор масъул лавозимга тайинланди
Равшан Пўлатов «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ директори ўринбосари этиб тайинланди.
ИИВ матбуот хизматининг 2021 йил март ойидаги хабарида эса «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ директори ўринбосари П.Р 1,8 миллион сўм пора билан қўлга тушгани айтилади.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йил 17 март куни Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, П.Р. Жиноят процессуал кодекснинг 224-моддаси тартибида ушланган.
Маълумотларга кўра, пора билан ушланган амалдор бир ярим йилдан зиёд вақтдан кейин ўз лавозимига қайтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter