Полшалик қиз янги «Дунё гўзали»га айланди
Полшалик Каролина Белявска янги «Дунё гўзали»га айланди.
Қиз айни дамда менежмент бўйича магистратурада ўқийди. Келажакда у номзодлик диссертациясини ҳимоя қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, ғолиб кўнгилли бўлиб ҳам фаолият юритади, уйсизларга ёрдам беради, модел сифатида ишлайди.
Иккинчи ўринни АҚШ вакили Шри Саини, учинчи ўринни Кот-д`Ивуар фуқароси Оливия Яче эгаллади.
Тақдирлаш маросими Пуэрто-Рикода бўлиб ўтди. Халқаро гўзаллик танловида биринчи марта турли мамлакатлардан, жумладан Ироқ ва Сомалидан жами 97 нафар қиз иштирок этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter