Полшада коронавирус туфайли президентлик сайлови қолдирилди

Полша давлат сайлов қўмитаси коронавирус пандемияси туфайли 10 майга белгиланган президентлик сайлови бошқа муддатга қолдирилишини маълум қилди.
Бироз вақт муқаддам мамлакат парламенти қуйи палатаси раиси Элжбета Витек сайловни 10 майга белгилаган эди. Аммо 16 апрелда коронавирусга қарши қабул қилинган фавқулодда қонун туфайли сайлов қўмитаси сайлов ўтказиш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум бўлди. Шу билан бирга қўмита яна бир қатор ваколатлардан, хусусан сайлов бюллетенлари чоп этишдан ҳам вақтинча мосуво этилган.
Шу муносабат билан сайловчиларни рўйхатга олиш ҳам тўхтатиб турилибди. Бироз вақт муқаддам Полшада сайловни почта орқали ўтказиш таклиф этилган эди.
Мамлакатда президентлик сайлови июн ойида ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter