Польшада 2 ойдан бери касал ётган ўзбек вафот этди
21 октябрь куни Мазоветск ўпка ва сил касалликларини даволаш марказида (Польша) 23 августдан бери даволанаётган Ўзбекистон фуқароси Б.Р. вафот этган.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси хабар берди. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Элчихона вазиятни назоратга олган ва марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter