Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистонда жума намози вақтида портлаш юз берди

Покистонда жума намози вақтида портлаш юз берди

Бугун, 29 сентябрь куни Покистоннинг Балужистон вилоятидаги Мастург шаҳридаги масжид яқинида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Down газетаси ёзмоқда.

Газета берган маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 52 киши қурбон бўлган. Улар орасида полициячилар ҳам бор. Шунингдек, 50 дан ортиқ киши жароҳат олгани қайд этилган.

Ҳодиса одамлар Муҳаммад пайғамбар (с.а.в)нинг таваллуд айёмини нишонлаш учун масжид яқинида тўпланган вақтда содир бўлган. Портлашни террорчи амалга оширгани тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг