Плагиатликда айбланган вазир истеъфога чиқишга мажбур бўлди
Австрия меҳнат, оила ва ёшлар ишлари вазири Кристине Ашбахер диссертациясини ёзиш пайтида плагиатда айбланиб, истеъфога чиқди. Бу ҳақда департамент матбуот хизматига асосланиб, DW хабар берди.
«ОАВ ва сиёсий рақиблар томонидан оилам ҳамда менга нисбатан босим ва адолатли текшириш жараёнини ўтказишга халақит беришни кўрмоқдаман. Шу сабабли, мен ўз лавозимимдан воз кечаман », - деган Ашбахер.
Ашбахерга нисбатан плагиатлик айби мустақил эксперт томонидан илгари сурилган. Унинг сўзларига кўра, Ашбахернинг диссертациясининг баъзи қисмлари махсус ҳаволалар берилмасдан кўчирилган.
Ашбахер 2006 ва 2020 йилларда ҳимоя қилган диссертацияларида камчиликлар мавжуд. У шунингдек, немис тилини етарли даражада билмасликда ҳам айбланди.
Сиёсатчининг ўзи айбловларни қатъиян рад этди.
2020 йил ноябрда шунингдек, германиялик вазир Франциск Гиффай ҳам кўчирмакашликда айбланиб, илмий даражасидан маҳрум этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter