Пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 2018 йил 12 ноябрь куни номаълум ҳайдовчи Аппартак маҳалласида жойлашган «Мубина Оил» АЁҚШ олдида пиёда, шу маҳаллада яшовчи У.А.ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Олинган жароҳат натижасида У.А. воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга фуқаролардан ички ишлар органлари бўлинмалари ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар бериш сўралган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter