Перуда йўловчиларга тўла автобус 200 метрли жарликка қулаб тушди (видео)
Перу шимолида йўловчиларни олиб кетаётган автобус жарликка қулаб тушди. Воқеа Либертад вилоятида содир бўлди, деб хабар бермоқда Erepepe радиостанцияси.
Aвтобус 200 метр баландликдан қулаган пайтда салонда 33 киши бўлган. Уларнинг камида 17 нафари ҳалок бўлган. Олти киши жароҳат олди. Қутқарувчилар ҳали ҳам автобусда бўлганларни қидиришни давом эттирмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter