Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пентагонда коронавирусни аниқлаш учун тери ости микрочипи ихтиро қилинди

Пентагонда коронавирусни аниқлаш учун тери ости микрочипи ихтиро қилинди

Пентагон олимлари томонидан инсон танасида SARS-Cov-2 коронавирусини аниқлаш учун махсус микрочип ишлаб чиқилди. Қурилма касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин патогенни таний олиш хусусиятига эга. Бу ҳақда Nation News хабар қилди.

Тери остига жойлаштирилган ҳарбий кафедранинг махфий бўлими мутахассислари ишлаб чиқишган. «Яллиғланишни олдини олиш учун чип тўқималарга ўхшаш жел билан ўралган. Сенсор доимий қон текширувини ўтказиб боради ва танадаги ўзгаришлар тўғрисида хабар беради. Коронавирус борлиги тўғрисида маълумотни SARS-Cov-2 танага киргандан уч-беш минут ўтгач олиш мумкин», дейди олимлар.

Одамлар микрочип ёрдамида кузатувда бўлиши ёки унинг жойлашган жойини аниқлаш мумкинлигидан қўрқишини олимлар асоссиз гап-сўзлар дея аташган. Уларнинг фикрига кўра, микрочип касалликни аниқлаш вақтини қисқартиришга ёрдам беради, бу эса даволаниш самарадорлигини оширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг