Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пенсия ва нафақа олувчилар диққатига!

Пенсия ва нафақа олувчилар диққатига!

Фото: «Uza.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сон Фармонига мувофиқ пенсия ва нафақа пуллари ҳар ойнинг 27-санасига қадар тўланиши таъминланмоқда.

Хусусан, тўловлар ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан бошланиб, кунлик график асосида (дам олиш кунларидан ташқари) маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фуқароларнинг яшаш манзилига борган ҳолда етказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 131-моддасига мувофиқ 1 октябрь — «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» ҳамда 2 ва 3 октябрь — шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни ҳисобланади.

Шу муносабат билан фуқаролар ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар маълум қилинади:

— октябрь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида 4 октябрь санасидан бошлаб амалга оширилади ҳамда белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади;

— пенсия ва нафақа тўловларини нақд пульсиз шаклда олувчи фуқароларга маблағлар 4-5 октябрь кунлари уларнинг банк пластик карталарига юкланиши таъминланади, дея хабар беради Пенсия жамғармаси Матбуот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг