Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Партия ҳаракати билан «Ичан қалъа» таъмирдан чиқарилди

Партия ҳаракати билан «Ичан қалъа» таъмирдан чиқарилди

«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» давлат музейи қўриқхонасининг сақланиш ҳолати ва туристларга яратилган шарт-шароитларни ўрганган.

Натижада мазкур меъморий обида ҳудудида аниқланган шўрланиш ва емирилишнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, ҳукуматга киритилган. Мазкур таклифлар ижроси сифатида «Ичан қалъа» ҳудудида муайян таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Бу ҳақда бугун, 16 июль куни партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида айтилган.

6 ойлик ҳисобот даврида фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга қаратган. Жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасида фракция аъзоларининг фаоллиги бирмунча ошган. Ҳисобот даврида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 9 та қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритган бўлса, уларнинг 5 тасида фракция аъзолари иштирок этган.

Бундан ташқари, Қонунчилик палатасига киритилган 65 та қонун лойиҳаларининг 31 таси бўйича фракция аъзолари масъул бўлиб, уларнинг қабул қилинишида фаол қатнашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг