Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Паркентнинг сўлим гўшаларига элтувчи янги магистрал қурилади» – Шавкат Мирзиёев

«Паркентнинг сўлим гўшаларига элтувчи янги магистрал қурилади» – Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда Паркент туманини туризм марказига айлантириш бўйича таклифларини берди.

Қайд этилишича:

  • «Янги Ўзбекистон» боғидан Паркентнинг сўлим гўшаларига элтувчи 30 километр узунликдаги янги магистрал йўл қурилади;
  • Тошкент шаҳридан Паркентга тезюрар автобуслар қатнови ташкил этилади;
  • туман инфратузилмасига 100 миллиард сўм ажратилади;
  • туманда туризм учун махсус солиқ режими жорий қилинади. Бунда тадбиркорлар 3 йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, мол-мулк, ер, сув солиқларини ҳисобланган суммадан бор йўғи 1 фоизини тўлайди;
  • йўл бўйларида савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилиб, камида 3 мингта янги иш ўрни ташкил этилади. Бунга 200 миллиард сўм кредитлар ажратилади.

Ангрен, Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангаронда камида 100 гектардан қир-адир ерлари дам олиш масканлари, дала ҳовлилари ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун очиқ аукционга чиқарилади.

Оҳангарондаги «Эртош-сой» ва «Овжаз-сой» қишлоқларига «туризм қишлоғи» мақоми берилиб, инфратузилма билан тўлиқ таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг