Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паркентдаги қишлоққа тоғдан айиқ тушди ва икки қўйни олиб кетди

Паркентдаги қишлоққа тоғдан айиқ тушди ва икки қўйни олиб кетди

Тошкент вилояти Паркент туманининг тоғли қишлоқларидан бири бўлган «Сўқоқ» қишлоғининг «Тосар»  ҳудудидаги «Сўқоқ Лазиз Соли»  фермер хўжалиги ер майдонларига 20 сентябрь куни тунда Тянь-Шань қўнғир айиғи келиб қолди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти Экология бошқармаси Ахборот хизмати.

Унга кўра, жорий йилда қиш фасли совуқроқ келганлиги сабабли тоғли ҳудудлардаги айрим мевали дарахт ва буталарни совуқ уриб, ҳосил жуда камайиб кетган. Натижада айиқ озуқа излаб, аҳоли яшаш пунктига тушиб келган ва фермер хўжалигига тегишли бўлган 14 бош қўйдан 2 тасини олиб кетган. Бир бош қўй ярадор қилинган.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Паркент тумани бўлими ходимлари ва «WILDLIFE»  зоопитомниги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойига бориб, ҳолатни ўрганди. Ўрганиш натижасида «Сўқоқ Лазиз Соли»  фермер хўжалиги ер майдонида қўйларга мўлжалланган қўра ёғочлари синганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳудуднинг дала шийпонларида яшовчи 4 та оила 30 дан ортиқ қора мол, қўй ва эчкилари билан бирга ўзларининг яшаш хонадонларига кўчириб юборилди.

21 сентябрдан бошлаб айиқ тушиб келган ҳудуд Паркент тумани Экология бўлими, «WILDLIFE»  МЧЖ ходимлари ҳамда Паркент тумани ИИБ нозирлари томонидан доимий назорат қилинмоқда. Ҳозирча ҳеч қандай айиқ ёки бошқа ёввойи ҳайвонлар кузатилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг