Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паралимпия ўйинларида ҳам байроқдоримиз ўзгарди. Жамоамизда коронавирус аниқланган

Паралимпия ўйинларида ҳам байроқдоримиз ўзгарди. Жамоамизда коронавирус аниқланган

Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси шу йил 21 август куни Японияга етиб борганди.

Нарита аэропортида олинган тест натижаларига кўра, дзюдо бўйича бир нафардан спортчи ва мураббийимизда коронавирус инфекцияси аниқланди ва улар Токио шаҳрида карантинга олинди.

Шунингдек, енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси ва байроқдори Нурхон Қурбонова самолётда уларга яқин масофада бўлганлиги боис бу спортчига ҳам Халқаро паралимпия ташкилий қўмитаси ҳамда Япония ҳукумати талабларига мувофиқ карантин эҳтиёт чораси қўлланилди. Шу сабабли Н.Қурбонова бугун Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланадиган очилиш маросимида байроқдор сифатида иштирок эта олмайди.

Шу ўринда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан параканоэ бўйича Жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева Мухаммад Рихсимов билан биргаликда байроқдор сифатида иштирок этиши таклифи маъқулланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг