Пандемияга қарши курашган тиббиёт ходимларига нега пул берилмади?
Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими иш юритувида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилоят бошқармасидан ўз ходимларига 485 млн. 567 минг 740 сўмлик иш ҳақи, маънавий зарар ва махсус қўшимча рағбатлантириш пулларини ундириш ҳақидаги жами 15 та ижро ҳужжатлари мавжуд. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси ахборот хизматига таяниб «Nasafnews» хабар берди.
Улардан 13 таси бевосита 2020 йилда коронавирус пандемиясига қарши курашишга иш жалб қилинган тиббиёт ходимлари фойдасига рағбатлантириш пулларини ундириш билан боғлиқ.
Ушбу ижро ҳужжатлари юзасидан қарздор ташкилотга тегишли бўлган бино кўчмас мулк объекти, «Nexia-3» ва «Gentra» автомобиллари хатлаб олинди ҳамда «Nexia-3» автомобили электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилди.
Бундан ташқари, қарздорликларни ўз вақтида тўлаш чорасини кўрмаганлиги учун бошқарма бош ҳисобчиси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги Кодекснинг 198/2 моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима жазосига тортилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter