Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда пандемияда вафот этган шифокорлар хотирасига дарахт экилди (фото)

Тошкентда пандемияда вафот этган шифокорлар хотирасига дарахт экилди (фото)

29 октябрь куни «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасининг кириш қисми ёнида ташкил этилган Тиббиёт ходимлари хотираси хиёбонида дарахт экиш акцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

Ҳар бир дарахт пандемия даврида вафот этган шифокор ёки ҳамшира хотираси учун экилиб, унинг олдига исмлар кўрсатилган кичик пешлавҳа ҳам ўрнатилган.

Акция ташаббускори – Ўзбекистон Ландшафт санъати уюшмаси директори Татьяна Югайнинг айтишича, бу сафар жами 90 туп дарахт экилган бўлиб (қайрағоч, чинор, заранг, шумтол ва каталпалар), ўтган йилнинг кузида 60 туп дарахт ўтқазилган эди. Пандемия даврида жами 600 нафар тиббиёт ходими жонини фидо қилган, қолган 450 нафарининг хотирасига ҳам дарахтлар экилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг