Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемия бошланганидан бери биринчи марта: қурбонлар сони ҳафтасига 100 минг нафардан ошди

Пандемия бошланганидан бери биринчи марта: қурбонлар сони ҳафтасига 100 минг нафардан ошди

Фото: «PARK72»

Коронавирус пандемияси бошланганидан бери биринчи марта қурбонлар сони ҳафтасига 100 минг нафардан ошди. Барча ўлим ҳолатларининг тўртдан бир қисми ҳар куни қарийб 3,5 минг қурбон бераётган АҚШга тўғри келмоқда.

Пандемик вазият дунёда кескинлигича сақланиб турибди, шу боис дунё мамлакатлари чекловларни кучайтирмоқда. 

Хусусан, Канада мамлакатга кириш қоидаларини қаттиқлаштирмоқда, энди чегаранинг ўзидаёқ коронавирусга тест топшириш талаб этилади.

Европанинг айрим мамлакатлари эса хорижликлар учун ёпилмоқда. Франция Европа иттифоқидан ташқари мамлакатлардан киришни тақиқлаган бўлса, Чехия барча чет элликлар учун чегараларни ёпди. Шу боисдан пойтахт Прагада коронавирус чекловларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Грецияда эса уч ойдан бери давом этаётган ялпи карантин яна бир ҳафтага чўзилди.

«Worldometer»га кўра (30.01.2021, 10:00), жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 102 635 172 нафарга етди: соғайганлар — 74 329 275, вафот этганлар — 2 216 418 нафар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг