Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озон туйнугига оид хавотирли маълумотлар эълон қилинди

Озон туйнугига оид хавотирли маълумотлар эълон қилинди

Янги Зеландия олимларига кўра, Антарктида устидаги озон туйнуги озонни емирувчи моддаларга тақиқ қўйилганига қарамай ўсишда давом этмоқда. Сўнгги тўрт йил ичида у «ҳайратланарли даражада улкан» бўлди.

Озон туйнуги борлиги ҳақида биринчи марта олимлар 1980 йилларда билишганди. Бу ҳодиса хавфли деб топилди, чунки озон қатлами сайёра юзасини ултрабинафша нурланишдан ҳимоя қилади. 1987 йилда Монреал протоколи, яъни озон қатламини йўқ қиладиган хлорофторокарбонлар ишлаб чиқаришни тўхтатиш бўйича халқаро шартнома қабул қилинди.

БМТ экспертлари 2040 йилга бориб туйнук бутунлай ёпилиши мумкинлиги ҳақида башорат қилишганди. Аммо янги тадқиқот маълумотлари бу саволни шубҳа остига қўяди.

Янги Зеландия олимлари 2004-2022 йиллардаги тешикдаги ўзгаришларни таҳлил қилишди. Сўнгги тўққиз йилнинг олтитасида у жуда катта ўлчамларга етди. Натижалар, туйнук  марказида 19 йил олдингига қараганда анча кам озон борлигини кўрсатди.

Тадқиқот 2022 йилгача бўлган маълумотларни қамраб олган. Аммо 2023 йилги озон туйнуги аллақачон уч йил олдинги ҳажмдан ошиб кетган - сентябр ҳолатига кўра, унинг майдони 26 миллион км дан ошди - бу Антарктидадан деярли икки баравар катта. Озон тешигининг кенгайиши сабаби номаълумлигича қолмоқда, деб хабар бермоқда Nature Communications.

Бир версияга кўра, қутб гирдоби озон тешигининг ўсишига ҳисса қўшиши мумкин. Стратосферадаги атмосфера сиркуляциясининг бу тури озон даражасига таъсир қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг