Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Меҳмонхонадан тортиб клиникагача — Ўзмиллийбанк хизматлар соҳаси ривожи учун бажарган ишлар ҳақида

Меҳмонхонадан тортиб клиникагача — Ўзмиллийбанк хизматлар соҳаси ривожи учун бажарган ишлар ҳақида

Бугунги кунда мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожи ҳамда унинг мамлакатимиз иқтисодий ўсишидаги улушини ошириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори, мазкур соҳа ривожи учун туртки бўлди.

Жумладан, юқоридаги қарор билан тасдиқланган 2021 йил учун хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» мамлакатимизнинг барча вилоятларини ўз ичига олади.
Давлат раҳбари қарори доирасида хизматлар соҳасининг жойлардаги «Ўзмиллийбанк» АЖ иштирокидаги ривожланиш жараёни билан Самарқанд вилояти мисолида таниши мақсадида, жорий йилнинг 19 ноябрь санасида банк томонидан ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.



Дастлаб иштирокчилар аҳолига сифатли ва замонавий меҳмонхона хизматини тақдим этиб келаётган «ZILOL-BAXT» МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Таъкидлаш керакки, Самарқанд юртимиздаги кўп асрлик тарихга эга ҳудудлардан бири қаторига киради. Маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар оқими доимий равишда ортиб бормоқда.

Қадимий Самарқанднинг меҳмонлари ҳамда сайёҳларига сифатли меҳмонхона хизматини кўрсатиш мақсадида «ZILOL-BAXT» МЧЖ томонидан меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш бўйича бизнес план тақдим этилди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан 2 млрд. 400 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Бугунги кунда мазкур меҳмонхонада 15 нафарга яқин ҳодимлар хизмат қилади.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Президентнинг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соғлиқни сақлаш тизимини ҳам четлаб ўтмади.

Таъкидлаш керакки, Самарқанднинг административ марказида жойлашган «SOGDA MED CENTRE» МЧЖ «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки орқали умумий қиймати 1,5 млн. АҚШ доллари миқдорида ажратилган кредит эвазига Англия, Туркия, Латвия ва Германиядан келтирилган замонавий диагностика ускуналарига эга бўлди.  

Ҳозир ушбу диагностика марказида кардиология, гинекология, урология каби соҳаларда тадқиқотлар олиб борилмоқда. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиб, маслаҳатлар берилаётир. Шифо маскани рентгеноскопия ва рентгенография, доплерография, гастроскопия колоноскопия, МСКТ каби юқори технологияли ускуналар билан таъминланган.  Масалан, SOMATOM go.Up компьютер томографи пульмонология, оториноларингология, жарроҳлик, нейрохирургия, гастроэнтерология, терапия, кардиология, офтальмологиядаги кенг кўламли клиник вазифаларни ҳал қилиш имконини беради. Инновацион ишланмалар паст нурланиш таъсирида сканерлашни амалга оширишга ёрдам беради.  

Вилоятларда замонавий диагностика марказларининг ташкил этилиши аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янада оширишга хизмат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг