Ўзини метро поезди тагига ташлаган шахс вафот этди
24 февраль куни соат 21:15 ларда Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида Сирдарё вилояти, Сардоба туманида яшаган 1984 йилда туғилган Э.Ш. ҳаракатланиб кетаётган электропоезднинг тагига ташлаган.
Натижада у олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган, дея хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter