Ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади

Тошкент вилояти Зангиота тумани Сортепа МФЙ ҳудудида «Нексия» ҳайдовчиси томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб кетилгани ҳолати видеокамераларга муҳрланиб қолди.
Ҳуқуқбузарликни Наманган вилояти Наманган шаҳри Ипак йўли кўчасида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро А.З. содир этгани Тошкент вилояти Экология бошқармаси Зангиота тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91¹-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар 660 000 сўм жарима ҳам тўлайдиган бўлди. Шунингдек, унинг ўзи ташлаган чиқиндини тозалаб олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter