«Ўзгидромет» аҳолини огоҳлантирди
Жорий йилнинг 23-26 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» техкор ахборот эълон қилди.
Қайд этилишича, 23 майда чўл ҳудудларда, 24-26 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, жорий йилнинг 23-26 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter