Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш лозим — Президент

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш лозим — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларга йирик корхоналар билан чекланмасдан, соҳадаги барча тадбиркор билан ишлашни ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг фаолиятини тубдан ўзгартириш лозимлиги таъкидланди.

Хусусан, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган товарларни аниқлаш, улар бўйича лойиҳа қилиб, тадбиркорларга бериш; соҳадаги стандартларни халқаро талабларга мослаб, тадбиркорларга жорий қилиш ва сертификат олишда кўмаклашиш уюшманинг асосий вазифалари бўлиши зарур.

Шунингдек, инженер-технолог ва ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш бўйича олийгоҳ ва техникумларга буюртма бериш, уларнинг дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш; маҳаллий корхоналардаги истиқболли мутахассисларни хорижий илғор компанияларга стажировкага жўнатиш уюшма фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиши лозим.

Президент «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг унга янги аъзо бўлганлардан 2 йил, айланмаси 10 миллиард сўмдан кам корхоналардан эса умуман бадал олмаслик, уларнинг маҳсулотларини «Элтех Лаб» лабораториясида бепул синовдан ўтказиш бўйича таклифларни қўллаб қувватлади.

Электротехника лойиҳалари учун хориждан 200 миллион доллар ресурс жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Умуман, бу йил 85 та лойиҳа доирасида сим карта, тўлов картаси, кенг турдаги маиший техника, трансформатор, телевизор, қуёш панели ва ёритиш ускуналари, электр скутерлар учун аккумулятор, литий батареяси, лазер билан кесиш ускуналарини ишлаб чиқаришни бошлаш вазифаси қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг