«Ўзбектелеком» Афғонистонга интернет хизматларини экспорт қилади
Кеча, 24 июль куни «Ўзбектелеком» АК ва Афғонистон Ислом Республикасининг «Wireless Communication Company» (АWCC) телекоммуникация оператори раҳбарияти ўртасида музокаралар олиб борилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва Ўзбекистон – Афғонистон халқаро чегара пунктларида «Ўзбектелеком» АК ва АWCC тармоқлари ўртасида янги халқаро чегара қўшма қурилиши бўйича битим имзоланди. Ушбу битим Афғонистонга халқаро интернет тармоғи хизматларини экспорт қилиш имкониятини беради.
Музокаралар давомида ўзаро телекоммуникация хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ техник ва тижорат масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter